Ўзбекистонда 1000 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади

Марказий банк 26 декабридан бошлаб 1000 сўмлик тангалар муомалага чиқарилишини маълум қилди. Тангалар минг сўмлик банкнотлар билан параллель равишда муомалада бўлади.

Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланди

Ноябрда Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорига айланди. Ўзбекистон етти ой ичида илк бор олтин экспортини йўлга қўйиб, бир ой ичида 556,7 млн долларлик қимматбаҳо металл сотди. Мамлакат МДҲ давлатлари экспорт бозорларига тобора кўпроқ қарам бўлиб бормоқда.

Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш бўйича статистикалар бир неча каррасига фарқ қилмоқда

Ўзбекистон ноябрда Хитойга 39,6 млн долларлик газ экспорт қилганини маълум қилди. Хитой томони эса қарийб уч баравар юқори — 114,2 млн долларлик кўрсаткични келтирди. Давлат статистика қўмитаси бу фарқ бўйича изоҳ берди.

Тошкент Москвадан собиқ Иттифоқ даврида қатағон қилинганларнинг жиноят ишларини талаб қилиб олади — Олий суд

173 нафар қатағон қурбони оқлангани ҳақида ёзгандик. Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг айтишича, бу «Ўзбекистон халқини собиқ Иттифоққа нисбатан бўйсундириш мақсадида қилинган хатти-ҳаракатлардир». Тошкент Москвадан бошқа қатағон қилинганларнинг ҳам жиноят ишларини талаб қилиб олади.

Док-1 Макс" дори воситасини сотиш тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 2 ой ичида «Док-1 Макс» (Ҳиндистон) таблеткалари ва сиропини ичган 21 нафар болада асоратлар юзага келгани, 15 нафар бола вафот этгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Дори савдоси тўхтатилди, тергов бошланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари иттифоқчилик шартномасини имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ва чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани имзолади. Бундан ташқари, ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика лойиҳаларида ҳамкорлик қилади

Тошкентдаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари энергетика объектларини модернизация қилиш ва қуриш, геология-қидирув ҳамда табиий газни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, транспорт инфратузилмасини кенгайтириш лойиҳаларини жадаллаштиришга келишиб олди.

2023 йил учун давлат бюджети: Асосий кўрсаткичлар

Молия вазирлиги 2023 йилги давлат бюджетини тақдим этди. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилмади. Унда ЯИМ 5,3%га ўсиши, инфляция даражаси эса 9,5% атрофида бўлиши режалаштирилмоқда. Давлат бюджети тақчиллиги чегараси ЯИМга нисбатан 3% миқдорида белгиланди.

Тошкентда қурилиш майдонига айлантирилишига аҳоли қарши чиққан яшил ҳудуд сақлаб қолинади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мирзо Улуғбек туманидаги яшил ҳудуд сақлаб қолинишини маълум қилди. Қурилиш ҳақидаги қарор аҳоли норозилиги сабаб эмас, дарахт кесишга мораторий киритилгани ва тадбиркор белгиланган муддатда қурилишни бошламагани учун бекор қилинган.

Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди

Касби туманида 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 3 болали аёлни турмуш ўртоғи қасддан ўлдиргани аниқланди. Жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

Остона шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади

Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади. Бу ҳақда қарор Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари ўтказган учрашувда қабул қилинди.

Тошкент аэропортига янги директор тайинланди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Шукуржон Гаипов директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У 2018 йилдан ҳозиргача «Тошкент-1» ҳукумат терминали раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Ўзбекистон Афғонистонга тўққизта махсус юк машинасида навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Уларни топшириш маросими Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудидида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ делегацияси «Марказий Осиё + Япония» мулоқотида қатнашиш учун Токиога боради

Жорий йилнинг 22−25 декабрь кунлари Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов бошчилигидаги делегация «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Япониянинг Токио шаҳрига ташриф буюради.

Банкларда долларнинг сотиш курси яна арзонлаб, 11 310 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 22 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 245 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 310 сўм.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола ва фоторепортаж:

Қозоғистон президенти Тошкентда (фото)

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиб, Шавкат Мирзиёев билан пойтахтдаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди. Расмий кутиб олиш маросими Халқаро конгресс марказида бўлди.

Молиявий пирамидалардан қандай сақланиш мумкин?

Молиявий пирамида нима ва у қандай ишлайди? Унинг тармоқли маркетингдан қандай фарқи бор? Алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак? «Газета.uz» ислом молияси бўйича эксперт, қатор халқаро ташкилотлар кенгаши аъзоси Хондамир Нусратхўжаев билан ҳамкорликдаги материалида ушбу саволларга жавоб беради.