Ўзбекистонда 2023 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президентнинг тегишли фармони билан 2023 йилда қўшимча ишланмайдиган ва дам олиш кунлари белгиланди. Хусусан, Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

«Бундай ишлай олмас эканман». Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини эълон қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг энг машҳур депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини эълон қилди. «Бундай ишлай олмас эканман, бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман», — деб ёзади у.

Расул Кушербаев: «Парламентга нисбатан бундай муносабатдан жуда хафаман»

Депутат Расул Кушербаев Qalampir.uz`га берган интервьюсида «айрим идора ва раҳбарлар»нинг парламентга муносабатидан жуда хафа эканини айтди. «Биз ўзгаришларни хоҳлаймиз. Аммо кўп жойларда иккиюзламачилик бўлиб ётибди», деди у ва ҳеч кимни айбламаслигини, лекин ўзи айбдор эканини қўшимча қилди.

Нуриддин Зайнитдинов ҳам депутатликдан кетишга қарор қилганини маълум қилди

Тошкент шаҳар Учтепа туман Кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов партиядоши Расул Кушербаевдан кейин депутатликдан кетишга қарор қилганини маълум қилди. «Бу қарор вақт масаласи эди», деб ёзган у. Аввалроқ у босим ва провокацияларга учрагани ҳақида хабар берган эди.

Тошкент вилоятида 60 тупга яқин дарахт кесиб ташланди

Тошкент вилоятининг Красногорск қишлоғида бир нечта маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 57 туп соғлом кўп йиллик дарахт кесиб кетилди. Октябрь ойида туман ободонлаштириш бўлими 73 та қуриб қолган ёки қуриб қолган дарахтни кесиш учун ДХАдан рухсат сўраган. Қуйи Чирчиқда ҳам 7 туп дарахт кесилди.

Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда

Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда. У фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Дам олиш кунлари кам булутли илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Якшанба куни эса мамлакат ҳудудидан совуқ ҳаво чекина бошлайди ва кундуз куни ҳаво +7…+10 даража, жанубда +11…+13 даражагача илийди.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 280 сўмгача тушди

Тижорат банклари 23 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 170 — 11 270 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 280 сўм.

Panorama Airways Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейсини амалга оширди

22 декабрь куни Panorama Airways компанияси 144 йўловчидан иборат ҳаво кемасида Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича илк авиақатновни амалга оширди. Авиакомпаниянинг навбатдаги парвози 23 декабрь куни Тошкент — Москва йўналиши бўйича амалга оширилиши режалаштирилган.

Андижонда уй ёниб кетиши оқибатида 3 нафар бола ҳалок бўлди

Андижонда хонадон ёниб кетиши оқибатида уй эгасининг 3 нафар вояга етмаган фарзанди ҳалок бўлди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Qeshm Air авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўйди

Эроннинг Qeshm Air компанияси Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади. Бу бўйича келишувга Эрон президентининг сентябрь ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида эришилган эди.

Жиззахдаги бозорда ўрнатилган арча ёниб кетди

Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозори ҳудудида арча ёниб кетди. Ёнғинга безак сифатида ўрнатилаётган чироқлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Воқеада фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Тошкентда шахсий машина кўпайиб кетди — Пўлат Бобожонов

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов пойтахтда шахсий машиналар кўпайиб кетганини, эрталаб ишга боришда ва кечқурун қайтишда «тирбандликлар сабаб умуман юриб бўлмай қолганини» айтди. «Ўзининг машинасидан кўра, жамоат транспортида тезроқ бораман деб билса, тирбандликлар ҳам камаяди», — деди у.