Тошкент шаҳри Шайхонтоуҳур тумани Ибн Сино мавзеси ва Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида носозлик юзага келган. Шу сабабли 2022 йилнинг 24 декабрь куни соат 10:00 дан 19:00 гача Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти бўлмайди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар қилди.
Шайхонтоҳур туманида:
- 11 700 та хонадон;
- 25 та ишлаб чиқариш ва маиший корхоналар.
Учтепа туманида:
- 750 та хонадон;
- 10 та маиший корхоналар.
Таъмирлаш ишлари якунига етгач табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинган.