Сурхондарёда Cobalt ҳайдовчиси икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

24 декабрь куни тонгги соат 06:30 лар атрофида М-41 халқаро автомобиль йўлининг Шўрчи туманидан ўтувчи қисмида тезликни ошириб келган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўл четида турган икки нафар фуқарони уриб юборган. Ўзи эса ағдарилган.

Оқибатда фуқароларнинг бири шу жойнинг ўзида ҳалок бўлган. Яна бири эса шифохонага жўнатилган.

Ҳайдовчи бошқарган машина текшириб кўрилганда сўнгги 40 кунда 8 марта тезликни меъёридан ошириб ҳаракатлангани аниқланган.