24 декабрь куни президентнинг «Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги [ПҚ-455-сон] қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қарорга мувофиқ, «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампанияси йўлга қўйилади.
2026 йил 1 январгача тадбиркорлар:
- ️4 юлдузли ва ундан юқори тоифадаги меҳмонхона учун зарур товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан;
- ️Самарқанд туристик марказида қурилиш учун «вақтинча олиб кириш» божхона режимига олиб кириладиган ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.
2023 йилнинг 1-чорагида Самарқанд шаҳрида «Aviation & Logistics Forum» II халқаро авиация форуми ўтказилади.
Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари ташкил этилади.
2023 йил 1 сентябргача шаҳарлараро ва халқаро автобус қатновлари ахборот технологиялари орқали йўлга қўйилади. Мазкур тизимда:
- чипталарни «Uzbus» платформасида харид қилиш тартиби;
- автобусларга GPS қурилмаларини ўрнатиш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ягона платформа яратилади.
2023 йил 1 февралгача аэропортда туризм ахборот маркази ташкил қилинади.