Шуҳрат Ғаниев президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Шуҳрат Ғаниев президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача бош вазир ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ишдан олинди

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига «Абу Сахий» жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раисига янги ўринбосарлар этиб Жалолиддин Ҳамроқулов ва Уйғун Ғофуров ҳамда Тошкент ислом институтига янги ректор этиб Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов тайинланди.

Ўзбекистонда 2022 йилнинг энг қиммат авторақами 348 млн сўмга сотиб олинди

2022 йилда онлайн-аукционлар орқали умумий қиймати 304 млн сўмдан ортиқ бўлган қарийб 120 мингта автомобиль давлат рақамлари харид қилинди. Энг қиммат рақам автомобиль эгасига 348 млн сўм, энг арзони 494 минг сўмга тушган.

Сирдарёда «Док-1 Макс» сиропи 7 нафар болага ножўя таъсир қилгани маълум бўлди

Сирдарё вилояти ССВ раҳбари ўринбосари «Док-1 Макс» дори воситаси 7 нафар бемор болага ножўя таъсир қилганини маълум қилди. Ҳозирда улардан 4 нафари соғайиб чиққан, 3 нафари эса жонлантириш бўлимида даво-муолажаларини давом эттирмоқда.

Декабрь ойида келган «Док-1 Макс» дорилари Давлат божхона қўмитаси омборларида сақланмоқда

Ўзбекистондаги божхона омборларида декабрь ойида келган «Док-1 Макс» препаратининг учта партияси (тахминан 60 минг қути) ва ундан олдин келган икки партияси сақланмоқда. Мамлакатда унинг таъсирида вафот этган 20 га яқин бола воқеасидан кейин дори-дармонларни сотиш тақиқланди.

Ўзбекистонда «Хонадон дори қутиси» назоратдан ўтказилади

ССВга кўра, «Док-1 Макс» дорисидан болаларнинг оммавий ўлими кузатилганидан сўнг уйма-уй юрган ҳолда «Хонадон дори қутиси» назоратдан ўтказилади. Quramax Medical компаниясининг барча дори воситаларини қабул қилмаслик ва истеъмолдан чиқариш юзасидан зарур чоралар кўрилади.

Ангрен ИЭС ишончли бошқарувдан чиқарилди. Уч йил давомида у кўп млрд сўмлик зарар кўрди

Вазирлар Маҳкамаси Ангрен иссиқлик электр станциясини ишончли бошқарувдан чиқарди. 2019 йилдан бери ИЭС ҳукуматнинг ёпиқ қарори асосида Central Asia Energy компанияси томонидан бошқарилаётган эди. Уч йил давомида станция кўп млрд сўмлик зарар кўрди, ваҳоланки аввал у фойда келтирувчи корхона бўлган.

Қашқадарёда таниши томонидан калтакланган аёл шифохонада вафот этди

Шаҳрисабз туманида эркак таниши томонидан калтакланган аёл туман шифохонасида вафот этди. Гумонланувчи ҳибсга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

«Ўзгидромет» 6 та вилоятда қор кўчиш хавфини эълон қилди

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида 5−10 январь кунлари кутилаётган вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди

Мулоқотда иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, турли соҳаларда, жумладан, энергетика соҳасида манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Самарқандда AUDI уриб кетиши оқибатида икки пиёда вафот этди

Самарқанд туманида AUDI икки нафар пиёдани уриб кетди. Оқибатда уларнинг иккиси ҳам вафот этди. Гумонланувчи ҳибсга олинди.

UzAuto Motors шартнома тузиш ва автомобиллар топширишни вақтинча тўхтатди

UzAuto Motors ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш муносабати билан шартнома тузиш, автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди. Компания жараён 4−5 кундан ортиқ давом этмаслигини маълум қилди.

Оғир атлетикачи Достон Ёқубов Қатарда 3 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Достон Ёқубов Қатардаги халқаро мусобақада учта олтин медални қўлга киритди.

ССВ тизимида яна бир бор «Коррупцияга қарши кураш йили» эълон қилинди

Декабрь сўнгида соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган Амрилло Иноятов тизимда 2023 йилни Коррупцияга қарши кураш йили деб эълон қилди. «Ишонч телефони сифатида ўзимнинг шахсий рақамимни ҳам киритаман», — деди у. Вазирлик тизимида 2020 йил ҳам коррупцияга қарши кескин кураш йили бўлганди.

Қашқадарёда Nexia уриб юборган 4 киши вафот этди

Яккабоғ туманида Nexia-2 автомашинаси 4 пиёдани уриб юборди. Улардан 3 нафари воқеа жойида, 1 нафари шифохонада вафот этди. Ҳайдовчи тегишли тартибда ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.

Наманганда каналга тушиб кетган Nexia-2 олиб чиқилди

Чортоқ туманида бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетган Nexia-2 ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб чиқилди. Машина салонида икки киши бўлган.

Халқаро қидирувда бўлган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди

Одам савдоси жинояти бўйича гумонланаётган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш Тошкент Интерпол ва Куала-Лумпур Миллий марказий бюроларининг ҳамкорлигида амалга оширилди.

Ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди

Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди. Гиёҳвандлик воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқандда 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

Иштихон туманида тадбиркор 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси миқдорини сунъий равишда бузиб (пасайтириб) кўрсатиб келган.

2 млндан ортиқ ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳалигача янгисига алмаштирилмаган — ИИВ

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт»ни янгисига алмаштириш муддати (берилган вақтига қараб) 2023 йилда якунланади. Ҳозиргача 2 млндан ортиқ «права», 557 мингдан ортиқ «техпаспорт»лар янгисига алмаштирилмаган. ИИВ ҳайдовчиларни эътиборсиз бўлмасликка чақирди.

Тошкент вилоятида ноқонуний фаолият юритган «заправка» масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янгийўл туманида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётган «заправка»ни аниқлади. Ҳолат бўйича АГТКШ ва «Ўзтрансгаз» ҳудудий бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бухородаги ўқув маркази ертўласида портлаш юз берди

Бухоро шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган ўқув маркази ертўласида портлаш содир бўлди. 3 дона эшик ва ром жойидан силжиган ва 70 кв.м майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган. Жароҳат олганлар йўқ.

Қамчиқ довонида қолиб кетган фуқаролар эвакуация қилинди (янгиланди)

Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи юзага келгани сабабли ёпилди. Ҳудудда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди.