Ўзбекистон Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотир билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотирда эканини маълум қилиб, ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид билдирди.

ОТМларда контракт пулларини тўлаш муддати 20 январгача узайтирилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, ОТМларда контракт тўловини тўлаш муддати 20 январгача узайтирилди. Қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.

Ўзбекистондаги болалар боғчаларида 10−18 январь кунлари таътил деб эълон қилинди

Совуқ тушиши кутилаётгани муносабати билан Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида 10−18 январь кунлари таътил деб эълон қилинди.

Ўта жоҳил ва нодон кишилар иши". Фатво маркази — зиёратчиларни дабдаба билан кутиб олиш ҳақида

Ижтимоий тармоқларда Умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолча, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчи оёғи остига бостирилиши акс этган видео тарқалди. Фатво маркази бундай ишлардан қайтариб, бунинг риёкорлик ва оғир гуноҳ эканини билдирди.

Тошкент вилоятида 9 нафар бола «Док-1 Макс» сиропидан заҳарланди

Тармоқларда Тошкент вилоятида «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этгани айтилган хабар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги буни рад этиб, шу пайтгача 9 нафар бола ушбу доридан заҳарланганини, 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатдалигини маълум қилди.

«Док-1 Макс»дан ўлим ҳолати ҳақида хабар берган, кейинроқ ишдан олинган бош шифокор лавозимига қайтиши мумкин

Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг ишдан олинган бош шифокори Маматқул Азизов лавозимига тикланиши мумкин. ССВга кўра, бу жараён юзасидан юристлар иш олиб бормоқда. Кейинроқ якуний расмий маълумот тақдим этилади.

Афғонистонда содир бўлган зилзила бутун Ўзбекистон бўйлаб сезилди

Пайшанба куни кечқурун Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила Ўзбекистон бўйлаб 3−4 баллик кучда сезилди.

Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида электр энергияси таъминоти бўйича чекловлар жорий қилинади

Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида «тизимда қувват танқислиги кузатилган вақтларда» жадвал асосида электр энергияси таъминоти бўйича чекловлар киритилиши маълум қилинди.

Finance TCI «Капиталбанк» акцияларининг назорат пакетини сотиб олди

Finance TCI «Капиталбанк»нинг асосий акциядорига айланди. Компания банкнинг 50% улушини сотиб олди ва устав капиталидаги улушини 61,54% гача оширди. Унинг ҳозирги эгаси Uzum гуруҳига алоқадор бешта корхонага ҳам эгалик қилади.

Жиззахдаги колониядан икки нафар маҳкум қочиб кетди

4 январь куни Зафаробод туманидаги 30-сон манзил-колониясидан ўта оғир жиноят содир этган икки нафар маҳкум қочиб кетди. Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан уларни қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Чимёнда Россия фуқароси қор остида қолиб вафот этди

Бўстонлиқ туманида 61 ёшли Россия фуқароси тақиқланган ҳудудда чанғи учиб, қор кўчкиси хавфини юзага келтирган ва қор уюмлари остида қолиб ҳалок бўлди.

Бухорода икки аёл ўзини осиб қўйиб вафот этди

Пешку туманида 21 ва 24 ёшли аёллар уйида ўзини осиб қўйди. Уларнинг иккиси ҳам вафот этди. Туман прокуратураси томонидан текширув бошланди.

Андижонда ЙТҲ оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди

Андижон вилоятида 17 ёшли бола тўрт нафар синфдоши билан Spark машинасида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги юк машинасига бориб урилди. Оқибатда улардан бири тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида тиббий суғурта тизими ишга тушади

1 июлдан Тошкент шаҳрида тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилади. Пойтахтдаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохона компьютер жиҳозлари, зарур тиббий ускуналар билан таъминлаш учун 30 млрд сўм берилади. Навоий вилоятида бу тизимни ишга тушуришни вазирлик ўзига мажбурият сифатида олди.

Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров қамоқдан озод этилди

2019 йилда 10 йилга қамалган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров шартли равишда озодликка чиқарилди. У товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва бошқа жиноятларни содир этишда айбланган.

Бўстонлиқ тоғларидаги сойга тушиб кетган фуқаро қутқарилди

Бир гуруҳ фуқаролар Бўстонлиқ туманидаги тоққа дам олиш мақсадида чиқиб, улардан бири сойга тушиб кетди. ФВВ ходимлари уни қутқариб қолди ва пастга олиб тушди.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари яна ошди

Тижорат банклари 5 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 200 — 11 290 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 320 сўм.