Дам олиш кунлари илиқ ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда келаси ҳафта кутилаётган совуқ олдидан дам олиш кунларида ҳаво нисбатан илиқ бўлади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол кучаяди.

Самарқандда эркак хотини ва 5 ойлик боласини ўлдириб, ўзини осди

Оқдарё туманида эркак хотинини қайчи билан уриб, бешикда ётган 5 ойлик боласини эса бўғиб ўлдирди. Сўнгра ўзини осиб, жонига қасд қилди. Ҳодисага оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Андижонда айиқ зоопарк ходимини тишлаб ўлдирди

Андижон вилоятидаги ҳайвонот боғида ёввойи айиқ боғ ходимига ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олди. Оқибатда ходим оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этди.

Пойтахт ИИББ: «Фатзорб» оздирувчи дорисида кучли таъсир қилувчи модда аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда 252 дона «Фатзорб» дорисини сотаётганларни ушлади. Оздирувчи маҳсулот дея сотилаётган дори таркибида «Сибутрамин» кучли таъсир қилувчи модда борлиги аниқланди.

«Док-1 Макс» ва «Амбронол» дорилари белгиланган тартибда лаборатория синовидан ўтмаган — ДХХ

«Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» масъуллари «Док-1 Макс» ва «Амборонол» дориларини тартиб бўйича лаборатория синовидан ўтказмагани аниқланди. Оқибатда сифатсиз дори сотувга чиққан. Ҳозирда «Quramax Mediсal» ва илмий марказнинг жами 4 ходими гумонланувчи сифатида ҳибсга олинди.

Тошкентда мижоз талашган маклер ҳамкасбини жароҳатлади

Чилонзор туманида мижоз талашган маклер ҳамкасбини номаълум жисм билан жароҳатлади. Оқибатда жабрланувчи қорин олди девори санчилиб кесилган жароҳати, талоқ ва буйрак шикастланиши билан шифохонага мурожаат қилган.

Тадбиркор Бахтиёр Фазиловнинг укаси президент Администрациясига ишга кетди

Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Департаментининг собиқ раҳбари, тадбиркор Бахтиёр Фазиловнинг укаси Азамат Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Ётоқхонага таътил тугашидан олдин келган талабаларга шароит яратилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қишки таътил узайтирилишидан олдин ОТМ ётоқхоналарига келган талабаларга узайтирилган таътилни ота-оналари билан ўтказишни тавсия қилди. Қайтишга имконияти бўлмаганларга эса ётоқхонада шароит яратилиши мумкинлиги айтилди.

19,5 млрд сўмга 5 та давлат қўриқхонасининг бошқарув тизими яхшиланади" — Табиат ресурслари вазирлиги

2023 йилда Табиат ресурслари вазирлигига қарашли 5 та қўриқхонанинг бошқарув тизими яхшиланади. Бу ишлар учун давлат бюджетидан 19,5 млрд сўм ажратилмоқда. «Мазкур маблағга фотоқопқонлар, дронлар, камералар сотиб олинади, илмий салоҳият ва лабораториялар кучайтирилади», — деди вазирлик вакили.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида Қамбарота-1 ГЭС қурилиши бўйича «йўл харитаси» имзоланди

Бишкекда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. ГЭС Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлаши ҳамда минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштириши кутилмоқда.

Сурхондарёдаги ЙТҲ оқибатида 1 ёшли бола ва унинг онаси вафот этди

Узун туманида «ВАЗ 21011» автомобили «КамАЗ» билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида йўловчи аёл ва унинг 2022 йил туғилган боласи вафот этди.

Жиззахдаги колониядан қочган 2 маҳкум Қирғизистон билан чегарада қўлга олинди

Зафаробод туманидаги 30-сон жазони ижро этиш манзил-колониясидан қочган икки маҳкум бир кундан кейин Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

«Юксалиш» ҳаракати аномал совуқда масофавий ишлашга ўтишга чақирди

«Юксалиш» ҳаракати давлат ва хусусий сектордаги иш берувчиларни аномал совуқ кунларда, агар ходимларнинг иш жойида бўлишига эҳтиёж бўлмаса, уйдан ишлашига рухсат беришга, жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракатини таъминлашга чақирди.

Ўзбекистонда беморлар шифохоналарда ўртача 6 кун даволанмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда беморларнинг стационар даволаш муассасаларида ўртача даволаниш давомийлиги 6 кунни ташкил этди.

Қорақалпоғистонда Cobalt ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Кегейли туманида Cobalt ва Nexia-2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси сабаб ҳайдовчилардан бири вафот этди. Икки киши шифохонага ётқизилди.

Қозоғистон бош прокурори: январь воқеаларида Ўзбекистон фуқаролари ҳам қатнашган

Қозоғистонда 2022 йил январь ойида бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича жиноят ишида Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этмоқда. Олдин ҳам Қозоғистон бош прокуратураси воқеа сабабли очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилингани ҳақида хабар берганди.

Фарғонада мактаб ўқувчилари Gentra’ни ёқиб юборди

Тармоқларда мактаб ўқувчилари гугурт ёрдамида Gentra автомобилининг олд қисмини ёқиб юборгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат бўйича вояга етмаганларнинг ота-оналарига маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилганини маълум қилди. Машинага етказилган моддий зарар қопланди.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 345 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 6 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 220 — 11 320 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 345 сўм.