Санитария-эпидемиология хизматининг маълум қилишича, амалдаги санитария-эпидемиологик нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, умумтаълим мактабларида ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар қуйидагича белгиланди:
- 1-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.
- 2−4-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади).
- 5−9-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак.
- 10−11-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак.
Шунингдек, бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун 33 ҳафта, 2−11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.