ФВВ аҳолини кўчаларда эҳтиёткорона ҳаракатланишга чақирди

Расмийлар аҳолига музлар эриб тушиши ва дарахт шохларининг қулашидан эҳтиёт бўлишни, ҳушёрлик учун кўчада қулоқчин тақиб юрмасликни, аҳоли турар жойларига киришда транспорт воситаларининг тезлигини камайтиришни тавсия қилди.

Қаерда қачон ўқиш бошланади?

Вазирлар Маҳкамаси баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда ҳокимликларга таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилди. Шу муносабат билан дарслар вилоятларда турлича — 11, 12, 13, 16 ҳамда 18 январдан бошланмоқда (рўйхат)

«Фарзандим синф бўйича дарсга борган ягона ўқувчи бўлибди». Тармоқдагилар мактаблар очилиши ҳақида нималар демоқда?

11 январь куни Ўзбекистондаги кўп мактабларда устозлар ўқувчилар келмагани туфайли, бўш синф хоналарига дарс ўтди. Бунга бир кун аввал ярим тунда чиққан мактабларда ўқиш бошланиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлди. «Газета.uz» тармоқдагилар бу ҳолатга билдирган муносабатларни бир материалга жамлади.

Аномал совуқ туфайли сиқув компрессор станцияларида аварияли тўхталишлар кузатилмоқда — «Ўзбекнефтгаз»

Аномал совуқ туфайли завод ва бошқармаларнинг сиқув компрессор станцияларидаги газ ҳайдаш агрегатларида аварияли ҳолатда тўхташлар кузатилди, дея хабар қилди «Ўзбекнефтгаз». Мутахассислар газ қазиб олишнинг қисқаришига йўл қўймаслик чораларини кўрмоқда.

Шавкат Мирзиёев 6 млрд долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича топшириқ берди

Президент Ўзбекистонда жами 6 млрд долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича топшириқ берди. Бироқ унинг бажарилиш муддати белгиланмаган. Иқтисодчи Миркомил Холбоев сўнгги йилларда ўзини оқламаган маҳаллийлаштириш сиёсатини танқиб қилиб, уни саратонга ўхшатди.

Қозоғистонда совуқ туфайли йўлда қолиб кетган автобуслардан 69 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Актобе вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлда қолиб кетган иккита йўловчи автобусидан 69 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Улар умумтаълим мактаби ва масжидга вақтинча жойлаштирилди.

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жавобгарликлар кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 18 ёшга тўлмаганларнинг номусига тегиш, зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни қондириш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Хусусан, уларга нисбатан амнистия қўлланмайди.

Тошкент шаҳрида Европа кийигини ҳужжатларсиз олиб юрган фуқаро аниқланди

«Янгиҳаёт» блокмаскани (Сурум)да 2 фуқаро машинада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган бир бош Европа кийигини ҳужжатсиз олиб юргани аниқланди. Жонивор вақтинчалик сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Боғчаларнинг барча ходимлари таътил кунлари ҳам ишда бўлиши керак — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил кунларида ҳам болалар боғчаларининг барча ходимлари (ошпазлар бундан мустасно) иш жойларида бўлиши кераклигини маълум қилди. «Қўшимча таътил кунлари фақат тарбияланувчилар учун», — дейилади хабарда.

Айрим маҳаллий авиарейслар бекор қилинди. Баъзи халқаро қатновлар эса кечикмоқда

Uzbekistan Airways ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Истанбул, Москва, Санкт-Петербург каби шаҳарларга қўйилган рейслар кечикиб амалга оширилишини маълум қилди. Шунингдек, маҳаллий авиақатновларнинг ҳам айримлари бекор қилинди.

Банклар долларнинг сотиш курсини 20 сўмга оширди

Тижорат банклари 11 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 260 — 11 330 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 360 сўм.

Тошкент вилоятида ноқонуний фаолият юритаётган 2 та «заправка» аниқланди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оҳангарон туманида ноқонуний фаолият юритаётган «заправка»ларни аниқлади. АГТКШларнинг ускуналари фойдаланишга яроқсизлиги, электр энергиясидан жами 111 млн сўм қарздорлиги маълум бўлди.

Жиззахда 1 сентябргача электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Президент раислигида ўтган видеоселекторда автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун 2023 йил 1 сентябрга қадар Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Андижонда замонавий қуюв цехини, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини тўлиқ қувватга чиқариш топширилди.

Самарқандда «Жигули» ва автобус тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Пахтачи туманида ВАЗ-21013 ҳайдовчиси автобус йўлига чиқиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди. Яна уч киши жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Тошкентда пуллик автотураргоҳларни ўрнатиш билан ким шуғулланади?

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтнинг 10 та марказий кўчасида биринчи пуллик автотураргоҳлар тизимини яратишни маъқуллади. Лойиҳа 10 йилга тузилган давлат-хусусий шериклик шартномаси асосида Kasy Park компанияси томонидан амалга оширилади.