Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида 12 январь куни соат 20:40 да бир қанча транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.
Жами 17 та автомашина ўртасида туқнашув содир бўлган, улар:
- Nexia-3 — 2 та;
- Nexia-1 — 2 та;
- Mercedes Benz — 1 та;
- Best tune T 33 — 1 та;
- Damas — 1 та;
- Matiz — 5 та;
- Spark — 2 та;
- Kia K 5 — 1 та;
- Volkswagen — 1 та;
- Isuzu юк машинаси — 1 та.
Ҳодиса оқибатида 1 нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олган, ҳозирда шифокорлар назоратида.️ Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишлари сўралади.