Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистон ва АҚШда халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик эркакни қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат полицияси матбуот хизмати хабар берди.
Гумонланувчи халқаро экстремистик ташкилотларнинг юқори мартабали аъзоси экани тахмин қилинмоқда. У террорчилик жиноятларини содир этишда айбланган.
Эркак илгари ҳам Молдова ҳудудида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш жиноятини содир этганликда айбланиб, жазо муддатини ўтаган.
Айни дамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эркакни ҳибсга олиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.