Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида бензин ташувчи юк машинаси ёниб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.
17 январь куни соат 17:45 ларда Тупроққалъа тумани «Нукус» МФЙ ҳудудидан ўтган Ғузор-Бухоро-Нукус-Бенау А-380 автомобиль йўлининг 531 километрида ҳаракатланиб бораётган фуқаро Ғ.Ж. бошқарувида бўлган бензин ташувчи МАN юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида автомобиль ва цистернасидаги енгил алангаланувчи суюқлик — бензин ёнган. У ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 20:10 ларда (деярли 3 соатда) тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.