Қишки таътил кунлари узайтирилиши муносабати билан Тошкент-Урганч-Тошкент, Тошкент-Термиз-Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар қўйилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизмати.
Поездларнинг ҳаракат жадвали қуйидагича амалга оширилади:
21 январь куни 156-сонли Тошкент-Урганч йўналиши: Тошкент 00:05 — Урганч 14:23;
155-сонли Урганч-Тошкент йўналиши: Урганч 17:35 — Тошкент 06:54.
21 январь куни 158-сонли Тошкент-Термиз йўналиши: Тошкент 21:42 — Термиз 11:41;
22 январь куни 157-сонли Термиз-Тошкент йўналиши: Термиз 15:10 — Тошкент 05:42.
Қолаверса, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни электрон тарзда chipta.railway.uz сайти орқали ҳам харид қилиш мумкин.