Британия менежмент университети (БМУ) Ўзбекистондаги халқаро даражадаги университет бўлиб, 2020 йил 8 майда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. БМУда таълим қуйидаги долзарб йўналишларда олиб борилади: молия ва банк иши, халқаро бухгалтерия ҳисоби, лойиҳаларни бошқариш, халқаро логистика, рақамли маркетинг, тадбиркорлик ва инновациялар.

Барча фанлар, жумладан, бизнес фанлари ҳам Массачусетс технология институти (MIT), Гарвард, Кембриж ва бошқа таниқли университетларда таълим олган юқори малакали ўқитувчилардан иборат халқаро жамоа томонидан инглиз тилида ўқитилмоқда.

реклама

2023 йилдан бошлаб БМУда учта янги йўналиш учун рўйхатга олиш очиқ:

  • «Ахборот тизимлари бошқаруви бакалавриати»;
  • «Бизнес бошқаруви бакалавриати»;
  • «Алоқа ва жамоатчилик билан алоқалар (PR) бакалавриати»;
  • «Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш бакалавриати».

Foundation БМУ дастури Буюк Британиядаги энг яхши университетлардан бири бўлган Reading университети томонидан аккредитациядан ўтган. БМУ бакалавриат дастури Қиролича Маргарет университети (Буюк Британия) томонидан аккредитация қилинган. Иккита диплом ҳам халқаро миқёсда тан олинган ва нафақат илмий фаолиятни давом эттириш, балки Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам катта маошли иш топиш имконини беради.

2023−2024 ўқув йили учун рўйхатга олиш очиқ, барча дастурлар учун қабул шартлари бир хил.

реклама

БМУга қандай кириш мумкин

Абитуриентларга қўйиладиган асосий талаблар — инглиз тилини билиш даражаси камида IELTS 5.5 (TOEFL ≥46). Тил сертификатига эга бўлмаганлар учун БМУ Reading университети томонидан ишлаб чиқилган ва аккредитация қилинган бепул ички имтиҳон топшириш имконияти мавжуд. Университет веб-сайтида рўйхатдан ўтганингиздан сўнг шахсий кабинетингиздан имтиҳонга жой банд қилишингиз мумкин.

Имтиҳон топшириш манзили: Шайхонтоҳур тумани, Себзор 22А.

Республиканинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи битирувчилар 2023 йил баҳор ойларида ўтказиладиган кириш имтиҳонларида ўзларини синаб кўришлари мумкин, бу ҳақдаги маълумотлар университетнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий сайтларига жойлаштирилади.

Грантлар ва стипендиялар

БМУ истеъдодларни рағбатлантиради ва IELTS 6.0 ёки ундан юқори инглиз тили даражасига эга барча абитуриентларни бутун ўқиш даври учун 20% грант билан таъминлайди.

реклама

2023 йилда IELTS инглиз тили даражаси 7.0 ва ундан юқори бўлган, математика ва шунингдек университетнинг инглиз тилида суҳбатидан муваффаққиятли ўтган 100 нафар абитуриент бутун ўқиш даври учун 100% давлат грантларига эга бўлади.

Анъанага кўра, кам таъминланган оилаларнинг 20 нафар иқтидорли фарзандлари учун ижтимоий грант асосида таълимнинг тўлиқ харажатлари қопланади.

Шунинкдек, ўқув йили давомида юқори академик кўрсаткичларга эга бўлган БМУ барча талабаларининг 10 фоизига семестр якунларига кўра, ҳар ой 1 млн сўмгача бўлган стипендия тақдим этади.

Янги кампус — янги имкониятлар

2023 йил сентябрь ойидан бошлаб БМУ талабалари Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган янги қулай эко-талабалар шаҳарчасида таҳсил оладилар. Умумий майдони 55 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган ҳудудда муваффақиятли ўқиш ва талабалик ҳаёти учун зарур бўлган барча шароитлар, замонавий ўқув хоналари, 850 ўринли конференция зали, кафе, китоб дўкони ва ўқув ва маъмурий бинолар, спорт ва дам олиш масканлари 300 нафар талаба учун барча қулайликларга эга бўлган замонавий ётоқхона (2024 йилда 600 нафар учун бўлади) мавжуд.

реклама

Тайёрлов курслари

Тошкент шаҳрида яшовчи 10 ва 11-синф ўқувчилари учун БМУ томонидан тайёргарлик курслари дастури ишлаб чиқилган. Дастурга 2023 йил 6 февралда старт берилади ва яхши маҳаллий шунингдек, турли мамлакатлардан келган тил эгалари томонидан инглиз тили дарслари олиб борилади. Тайёрлов курсларининг муваффақиятли битирувчиларига БМУда кириш имтиҳонларисиз ва IELTS сертификатисиз ўқиш имконияти тақдим этилади.

Қабул шартлари тўғрисида батафсил маълумотни БМУ веб-сайтида Foundation дастури бўлимида ёки қуйидаги шаклни формани тўлдириш орқали олиш мумкин. Сиз Apply Now тугмаси орқали онлайн ариза топширишингиз мумкин (сайтнинг юқори ўнг бурчагидаги қизил тугма).

Телефон: (+998) 95−511−99−99.

E-mail: info@bmu-edu.uz
Сайт: bmu-edu.uz
Instagram: @bmuedu
Telegram-канал: t.me/bmuedu
Telegram-бот: t.me/BMUedubot
Facebook: fb.com/bmuedu
LinkedIn: British Management University in Tashkent.

Реклама.