Францияда пенсия ислоҳотига қарши иш ташлашлар бўлиб ўтмоқда

Франциянинг турли минтақаларидаги TotalEnergies нефтни қайта ишлаш заводларида пенсия ёшини оширишга қарши иш ташлашлар бошланди, дея хабар бермоқда Echos нашри.

«Бир қатор секторлар (бирлашма) CGT`нинг шу пайшанба ва жума кунлари иш ташлашга чақириғига жавоб беришди», деб ёзмоқда журналистлар.

Нашрнинг қайд этишича, Франция Нормандиясидаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи ходимларининг 80 фоизи намойишга чиққан. Намойишларга Донж коммунасидаги нефтни қайта ишлаш заводи ишчиларининг ярми ҳам қўшилди


Дональд Трамп Twitter`даги аудиториясини қарийб қайта тиклаб олди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Twitter`да блокдан чиқарилганидан кейин икки ой ичида ижтимоий тармоқдаги ўзининг кўп миллионли аудиториясини қарийб тўлиқ тиклади. Бироқ собиқ президент саҳифасини ҳозирча юритаётгани йўқ.

дайжест, жаҳон янгиликлари

Фото: AP Photo / Chris Seward

Twitter`нинг янги эгаси Илон Маск фойдаланувчилар ўртасида овоз бериш ўтказган, унинг натижаларига кўра 20 ноябрь куни собиқ президентнинг саҳифаси қайта тикланган эди.

Ҳозирда саҳифанинг 88 м облнуначи бор. 2021 йил 8 январда номаълум муддатга музлатилган вақтда @realDonaldTrump 90 млн га яқин обуначига эга эди.


2023 йилда дунё бўйича ишлаб чиқариш ўсиши 1,9 фоизни ташкил қилади — БМТ ҳисоботи

2023 йилда дунё бўйича ишлаб чиқариш ўсиши 2022 йилдаги 3 фоиздан 1,9 фоизгача секинлашади. Бу — сўнгги ўн йилликлардаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлади.

дайжест, жаҳон янгиликлари

Фото: Синьхуа

Бундай прогноз БМТнинг чоршанба куни чоп этилган «Жаҳон иқтисодиётидаги вазият ва 2023 йилдаги истиқболлар» номли ҳисоботида келтирилган.

Таҳлилчилар 2024 йилда ўсишнинг 2,7% гача тикланишини кутишмоқда. Бунга баъзи салбий макроиқтисодий омилларнинг келгуси йилда юмшай бошлаши сабаб бўлиши мумкин.


Европага хизмат сафарида элчихона автомобилларидан фойдаланган Япония бош вазирининг ўғли жанжал марказида қолди

Япония бош вазири Фумио Кисида Шотаронинг тўнғич ўғли, айни пайтда унинг сиёсий масалалар бўйича шахсий котиби Япония ҳукумати раҳбарининг яқинда Европага қилган хизмат сафари чоғида Япония элчихоналарининг хизмат автомашиналаридан сайёҳлик сафарларида фойдалангани билан боғлиқ жанжал марказига тушиб қолди.

Шотаро Кисида Париж ва Лондондаги сайёҳлик жойларига саёҳат қилиш учун хизмат автомобилларини сўрагани ҳақидаги маълумот Daily Shincho нашрида чоп этилди.

Жумладан, Лондоннинг Биг Бен, Букингем саройи каби диққатга сазовор жойларини томоша қилиш учун элчихона автомобилини олди, ҳатто Harrods`да тўхтади, дея таъкидлаган газета суҳбатдоши.


Испанияда иккита черковга қилинган ҳужумларда бир киши ҳалок бўлди, тўрт нафари яраланди

Чоршанба куни Испания жанубидаги Альхесирас шаҳридаги икки черковга қилинган ҳужумлар оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди ва тўрт киши яраланди.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, чоршанба куни соат 20:00 атрофида бир киши Альхесирасдаги иккита черковга мачете билан ҳужум қилган, натижада бир руҳоний ўлдирилган ва тўрт киши жароҳатланган. Ҳужум қилган шахс полиция томонидан қўлга олинган.

Паис газетасининг полицияга таяниб хабар беришича, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Испания Миллий суди терактда гумон қилмоқда.


Жо Байден Украинага 31 та Abrams танкини етказиб бериш қарорини эълон қилди

АҚШ президенти Жозеф Байден чоршанба куни унинг маъмурияти Украинага Америкада ишлаб чиқарилган 31 та М1 Abrams танкини беришини маълум қилди.

«Бугун мен АҚШ Украинага 31 та Abrams танкини юборишини эълон қиламан, бу битта украин баталонига тенг», — деди у Оқ уйда.

Президентнинг сўзларига кўра, бу қарорни Мудофаа вазири Ллойд Остин тавсия қилган, у давлат котиби Энтони Блинкен билан бирга Жон Байденга нутқи чоғида ҳамроҳлик қилган. «Чунки у Украинанинг ўз ҳудудини ҳимоя қилиш ва стратегик мақсадларга эришиш қобилиятини оширади», — деди Жо Байден.

Унинг айтишича, Қўшма Штатлар Киевни зарур эҳтиёт қисмлар ва жиҳозлар билан ҳам таъминлайди ва Вашингтон тез орада украиналик аскарларни танклардан фойдаланиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш бўйича ўқитишни бошлайди. Техникаларни етказиб бериш бироз вақт талаб этади, деди президент.


Жума куни автобус катталигидаги астероид Ерга жуда яқин масофадан учиб ўтади

Яқин бир неча соат ичида Ер яқинидан катта астероид учиб ўтади, дея хабар қилмоқда BBC.

дайжест, жаҳон янгиликлари

2023 BU деб номланувчи автобус ўлчамидаги космик тош Гринвич бўйича ярим тундан кейин Жанубий Американинг жанубий учи устидан учиб ўтади.

Унинг Ерга энг яқин нуқтаси 3600 км бўлади — бу қарийб ер бағирлаб учиш ҳисобланади.

Астероид ўтган дам олиш кунларида топилган — уни Қримда яшовчи ҳаваскор астроном Геннадий Борисов пайқади. Шундан сўнг олимлар BU 2023 ҳажми ва орбитасини ҳисоблаб чиқдилар.

Ҳисоб-китобларга кўра, астероид сунъий йўлдошлар жойлашган 36 минг километр баландликдаги геостацион орбитага киради. Аммо ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, сунъий йўлдошлардан бири билан тўқнашув эҳтимоли паст ва олимлар бу борада ташвишланаётганлари йўқ.