Ўзбекистон президентининг қарори билан ёшлар сиёсати ва спорт вазири раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда президент Администрациясига яқин деб ҳисобланадиган «Нигоҳ» Telegram-канали.
Хусусан, Дурдона Рахимова ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
У 2020 йилнинг марти ойидан шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлганди. Ундан аввал Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.
Шахрилло Махмудов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фото: Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
У 2022 йилнинг февралидан туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Мурад Исмаилов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 2022 йилнинг мартидан ҳозиргача туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Абдулло Аслонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.