«Агробанк» АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси Қамаши филиали мансабдор шахслари маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.
Ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
«Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган. Якуни бўйича батафсил ахборот берилади», — дейилади хабарда.
Uznews.uz хабар қилишича, ўзлаштирилган сумма салкам 4 млрд сўмни ташкил этади.