Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»
Фото: Бензинга навбат
Авваллари йилда бир ё икки марта рўй берадиган нарх ўсиши арафасида кузатиладиган, сўнгги 5−6 йилда эса «аввалги замон»да қолиб кетгандек туюлган бензинга навбатлар бу йилги қиш мавсумида яна кун тартибига қайтди. «Газета.uz» мухбири Тошкент АЁҚШлардаги навбатларни фотосуратларга муҳрлади.
Lotinchada
6 февраль 2023, 12:13
Жамият
Декабрдан кузатилган қаттиқ совуқлар, январда унинг аномалияга айланиши газ таъминотида жиддий муаммолар келтириб чиқарди. Оқибатда ўтган қишларда ҳеч бўлмаса маълум соатларда ишлашига рухсат берилган газ-заправкалар фаолияти бу сафар энергетика инқирози, газ етишмовчилиги туфайли буткул тўхтатилди, бу эса бензинга бўлган талабнинг кескин ошишига сабаб бўлди. Авваллари йилда бир ё икки марта рўй берадиган нарх ўсиши арафасида кузатиладиган, сўнгги 5−6 йилда эса «аввалги замон»да қолиб кетгандек туюлган бензинга навбатлар бу йилги қиш мавсумида яна кун тартибига қайтди.
Бензин таъминотига масъул корхона ва ташкилотлар қиш бошида ёнилғи етишмовчилиги ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз эканини иддао қилаётганди. «Ўзбекнефтгаз»нинг сўнгги баёнотида эса автомобилларга бензин қуйиш шохобча (АЁҚШ)ларидаги узун навбатлар сунъий тақчиллик ва ортиб бораётган талабни қондириш учун ишлаб чиқариш қувватларининг етишмаслиги оқибатида юзага келаётганини маълум қилди.
Ҳукумат вазиятни ўнглаш учун Россиядан бензин импорт қилишга киришган. Бундан ташқари, кунлар илишни бошлаши билан газ-заправкалар фаолияти ҳам (хусусан, карнай-сурнай садолари остида) қайта тикланмоқда. Ҳайдовчиларнинг таъкидлашича, бунинг самараси 4−5 февралдан сезила бошлади — бензин-заправкалардаги «километрлик навбатлар» сийраклашган. «Газета.uz» мухбири айнан шу кунларда Тошкентдаги бир қатор АЁҚШларда бўлиб, навбатларни фотосуратларга муҳрлади.
![4 февраль куни пешинда UNG Petro’нинг «Лимонария» шохобчаси ёпиқ, унинг захиралари Россиядан импорт қилинган ва бир литри 6 минг сўмдан сотилаётган Аи-80 маркали бензин билан тўлдирилаётган эди. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»]()
4 февраль куни пешинда UNG Petro’нинг «Лимонария» шохобчаси ёпиқ, унинг захиралари Россиядан импорт қилинган ва бир литри 6 минг сўмдан сотилаётган Аи-80 маркали бензин билан тўлдирилаётган эди. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»
![Аи-80 маркали энг арзон бензин асосан UNG Petro’да сотилаётгани учун бу ерда навбат Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган («Экобозор» олдидаги) чорраҳагача, тахминан 1 километрга чўзилган эди. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»]()
Аи-80 маркали энг арзон бензин асосан UNG Petro’да сотилаётгани учун бу ерда навбат Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган («Экобозор» олдидаги) чорраҳагача, тахминан 1 километрга чўзилган эди. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»
![Ботаника боғи қаршисидаги «Пойтахт Оил»да 4 февраль куни 80 маркали бензин йўқ эди, шу сабабли навбат ҳам Лимонариядаги каби катта эмасди. Россиядан импорт қилинган Аи-92 маркали бензиннинг бир литри 9500 сўмдан сотилаётганди. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Ботаника боғи қаршисидаги «Пойтахт Оил»да 4 февраль куни 80 маркали бензин йўқ эди, шу сабабли навбат ҳам Лимонариядаги каби катта эмасди. Россиядан импорт қилинган Аи-92 маркали бензиннинг бир литри 9500 сўмдан сотилаётганди. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».

![UNG Petro’нинг «Давлат белгиси» корхонаси ёнида (Боғишамол кўчасида, Ҳайвонот боғига етмасдан) жойлашган шохобчасида тахминан 350−400 метрлик навбат юзага келганди. Навбатнинг «сабабчиси» — Аи-80 маркали, 6 минг сўмлик импорт бензин. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
UNG Petro’нинг «Давлат белгиси» корхонаси ёнида (Боғишамол кўчасида, Ҳайвонот боғига етмасдан) жойлашган шохобчасида тахминан 350−400 метрлик навбат юзага келганди. Навбатнинг «сабабчиси» — Аи-80 маркали, 6 минг сўмлик импорт бензин. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Бу АЁҚШда тўртта колонка бўлиб, дастлаб уларнинг фақат иккитаси ишлаётганди. Қолган иккиси ҳам очилгач, навбат тезда қисқарди. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Бу АЁҚШда тўртта колонка бўлиб, дастлаб уларнинг фақат иккитаси ишлаётганди. Қолган иккиси ҳам очилгач, навбат тезда қисқарди. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Самарқанд Дарвозадаги «Интран Сервис»да 4 февраль Аи-80 маркали бензин 6 минг сўмдан, Аи-92 эса 9400 сўмдан сотилаётганди. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Самарқанд Дарвозадаги «Интран Сервис»да 4 февраль Аи-80 маркали бензин 6 минг сўмдан, Аи-92 эса 9400 сўмдан сотилаётганди. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Бир қаторлик навбат АЁҚШдан 1-шаҳар касалхонасига қадар, тахминан 1,5 километрга чўзилган, ҳайдовчилар навбат бир соатда келаётганини таъкидлади. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Бир қаторлик навбат АЁҚШдан 1-шаҳар касалхонасига қадар, тахминан 1,5 километрга чўзилган, ҳайдовчилар навбат бир соатда келаётганини таъкидлади. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Темур Малик кўчаси бўйлаб уч қаватли кўприкка яқинлашаркансиз, йўлнинг икки томонида учта АЁҚШни кўриш мумкин. UNG Petro’нинг «Қорасув» шохобчасида 5 февраль куни кечга яқин тахминан 150−200 метрлик навбат бор эди. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Темур Малик кўчаси бўйлаб уч қаватли кўприкка яқинлашаркансиз, йўлнинг икки томонида учта АЁҚШни кўриш мумкин. UNG Petro’нинг «Қорасув» шохобчасида 5 февраль куни кечга яқин тахминан 150−200 метрлик навбат бор эди. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Аввалги кунлар билан таққослаганда — сезиларли кичкина навбат. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Аввалги кунлар билан таққослаганда — сезиларли кичкина навбат. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![UNG Petro’дан 250 метр ўтилгач, «Мустанг» АЁҚШи келади. Бу ерда навбат йўқ, колонкаларнинг баъзилари ҳатто бўш ҳам. Сабаби — сотувда Аи-80 йўқ. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
UNG Petro’дан 250 метр ўтилгач, «Мустанг» АЁҚШи келади. Бу ерда навбат йўқ, колонкаларнинг баъзилари ҳатто бўш ҳам. Сабаби — сотувда Аи-80 йўқ. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![UNG Petro’га қарама-қарши тарафда жойлашган «Лукойл»да 5 февраль оқшомида Аи-80 маркали бензин йўқ эди, шунинг учун айтарли навбат ҳам йўқ. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
UNG Petro’га қарама-қарши тарафда жойлашган «Лукойл»да 5 февраль оқшомида Аи-80 маркали бензин йўқ эди, шунинг учун айтарли навбат ҳам йўқ. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Нафақат Аи-92 ё 95, балки Аи-100 маркали бензин ҳам сотиладиган бу шохобчанинг ҳар колонкасида нари борса тўрттадан машина, уларнинг ярмидан кўпи хорижий ё қимматбаҳо. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Нафақат Аи-92 ё 95, балки Аи-100 маркали бензин ҳам сотиладиган бу шохобчанинг ҳар колонкасида нари борса тўрттадан машина, уларнинг ярмидан кўпи хорижий ё қимматбаҳо. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
![Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».]()
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
Telegram каналга аъзо бўлинг