Бирлашган Араб Амирликларида ўтаётган таэквондо спорт тури бўйича Fujairah Open-2023 мусобақасининг дастлабки кунида Ўзбекистон катталар терма жамоаси аъзолари 9 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Таэквондо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Турнирда 34 та давлатдан келган 405 спортчи даянга чиқди. Унда илк маротаба ўзбекистонлик спортчилар жамоаси битта мусобақада 6 та олтин медални қўлга киритди.
Олтин медаль олган спортчилар:
- Мадинабону Маннопова (-49 кг);
- Феруза Садикова (-67 кг);
- Светлана Осипова (+73 кг);
- Омонжон Отажонов (-54 кг);
- Улуғбек Рашитов (-74 кг);
- Никита Рафалович (-87 кг).
Кумуш медаль совриндорлари:
- Нажмиддин Қосимхўжаев (-68 кг);
- Озода Собиржонова (-62 кг).
Бронза медаль эгаси:
Нияз Пўлатов (-68 кг).
8 февралгача мусобақанинг навбатдаги босқичлари ўтказилиб, ўсмирлар ва болалар тоифасида совриндорлар аниқланади.