Давлат дастури лойиҳасида 2023 йилнинг август ойига қадар профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган.
Унга кўра:
- коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этилади;
- техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказилади;
- хусусий секторнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашни тизимли йўлга қўйилади.
Маълумот учун, профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарорига асосан амалга оширилади.