Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Food City савдо мажмуаси — Қўйлиқ 7-метро бекати йўналишида бепул автобус йўналиши ҳаракати йўлга қўйилади, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати.
Бу Food city савдо мажмуаси маъмурияти томонидан ташкил этилади ва автобуслар 6 та жадвал асосида иш олиб боради.
Шунингдек, Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги мавжуд тирбандликларнинг олдини олиш ва Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи йўл ўтказгич қуриш ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан ҳаракатда ўзгариш бўлади.
10 февралдан Қўйлиқ деҳқон бозори орқали ҳаракатланувчи 39, 45, 110, 122, 130-сонли автобус йўналишлари ва 8I, 9I, 25 М, 61 М, 55 М, 73 М, 99 М, 170 М, 191 М, 195М-сонли йўналишли такси йўналишларининг ҳаракати Food City савдо мажмуаси автошоҳбекатига қадар узайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш мақсадида янги — 152-сонли автобус йўналиши ташкил этилганди. Бундан ташқари, 10 дан ортиқ йўналиш ҳаракатларига ўзгартириш киритилиб, қисқартирилган ёки узайтирилган (рўйхат).