Ижтимоий тармоқларда «Водий вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти вақтинча тўхтатилади» мазмунида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарлар мутлақо асоссиз эканини айтиб, АГТКШлари белгиланган тартибда фаолият юритишини маълум қилди.

«Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз ва фуқаролардан бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликларини сўраймиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Республика бўйича, хусусан, водий вилоятларидаги АГТКШлари фаолияти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган жадвалларга асосан давом этиши маълум қилинган.