«Тошкент-Ўш» йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисми чоршанба куни соат 22:40 лар атрофида қор кўчиши хавфи туфайли транспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди. Кечаси Ўзгидромет 16 февраль, тунги соат 1:30 дан бошлаб йўлнинг 228−253 км қисмида қор кўчиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Фото: t.me/uzb_meteo.
Ўзгидромет ходими Эркин Абдулахатов 1:40 лар атрофида йўлнинг 239 км қисмига қор кўчкилари тушганини маълум қилди. Тонгда эса кўчки 234 кмда ҳам қайд этилганини хабар қилди.
Фото: ФВВ.
Ўзбекистон ФВВ маълумотига кўра, тунда фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев довонга борган ва қор кўчкисидан огоҳлантириш ҳамда унинг оқибатларини бартараф этиш ишларига бошчилик қилган.
Фото: ФВВ.
Фуқароларни манзилларига етказиш мақсадида Оҳангарон ва Ангрендан Фарғона водийси йўналишида қўшимча поездлар қатнови амалга оширилмоқда.
Фото: ФВВ.
Хоҳловчилар учун эса довоннинг ўзида исиниш нуқталари ҳам ташкил этилди.