Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради
Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Бухоро вилоятига боради. У ерда маҳаллалар ҳаёти, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишади. Шунингдек, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳудудни ривожлантириш масалалари муҳокамасида иштирок этади.
Lotinchada
17 февраль 2023, 10:55
Жамият
17 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда унинг матбуот котиби хабар берди.
Сафар давомида давлат раҳбари маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Шунингдек, янги лойиҳаларни ишга тушириш, вилоятни ривожлантириш бўйича муҳим масалаларни муҳокама қилади.
Ўтган ҳафта президент Жиззах вилоятига ҳам ташриф буюрганди.
Telegram каналга аъзо бўлинг