Абдулла Қодирийни «ўзбек романчилигининг асосчиси» деб улуғлайдилар. Қодирийнинг миллат олдидаги хизматлари фақат «Ўткан кунлар» ёки «Меҳробдан чаён» романларини ёзиш билан кифояланиб қолмаган, албатта. Бундан роппа-роса бир аср муқаддам — 1923 йилнинг 18 февраль куни «Муштум» журналининг биринчи сони босмадан чиққан эди. 100 йил ўтса ҳамки «Ўзбекистоннинг ягона ҳажв журнали» мақомини ўзида сақлаб турган бу нашрнинг асосчиси ҳам Абдулла Қодирийдир.
Бу 100 йилда Ўзбекистонда ўзгармаган ҳеч нарса қолмади. Журнал чиқа бошлаган вақтда ҳозирги Ўзбекистон ўрнида Туркистон, Бухоро, Хоразм Республикалари мавжуд эди. Кейинчалик улар номи Ўзбекистон бўлган янги давлатга бирлашди — «Муштум» чиқаётган мамлакатнинг номи ўзгарди, лекин «Муштум»нинг ўзи ўзгармади. Нафақат номи, балки ғояси, йўналиши ҳам, дейиш мумкин — у ҳали ҳам жамиятдаги иллатларга муштини кўрсатиб, улар устидан кулади.
Бу кулги, бу ҳажвиётнинг энг ўткир қисми, албатта, карикатуралардир. «Муштум»нинг 100 йиллик тўйи муносабати билан «Газета.uz» турли йилларда журналда эълон қилинган карикатуралар тўпламини эътиборингизга ҳавола қилади. Улар орасида 90 йил аввал, 60 йил аввал, 30 йил аввал чизилганлари бор, аммо, назаримизда, ҳали ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.
Ушбу тўпламни тайёрлашда кўрсатган ёрдами учун «Муштум» журнали таҳририятига ва Ўзбекистон Миллий кутубхонасига миннатдорчилик билдирамиз.
Аномал қиш
1953 йил
1983 йил
1974 йил
Нобоп йўллар ва тирбандликлар
1968 йил
1992 йил
1968 йил
1960 йил
1976 йил
1968 йил
Амалдорлар, бюрократия, популизм
1990 йил
1990 йил
1990 йил
1953 йил
1953 йил
1974 йил
1968 йил
1968 йил
1976 йил
«Маънавият»
1968 йил
2013 йил
Мажлисбозлик
1990 йил
1973 йил
1963 йил
Шаҳар муаммолари
1960 йил
1960 йил
1975 йил
1973 йил
1953 йил
Кўзбўямачилик
1933 йил
1933 йил
1973 йил
Шаҳар жамоат транспорти муаммолари
1968 йил
1983 йил
1972 йил
1968 йил
Таниш-билишчилик, порахўрлик, коррупция
1975 йил
1963 йил
1973 йил
1993 йил
1983 йил
2016 йил
1990 йил
Оилавий масалалар ва қайнона-келин можаролари
1976 йил
1983 йил
1976 йил
1983 йил
1993 йил
Экология
1968 йил
1992 йил
Ўзбекистон
1990 йил
1990 йил
1992 йил
1992 йил
1992 йил
Ҳай, ҳай, нима гап? «Муштум»ни ўқишга шошиляпмиз!
1933 йил