Тошкент шаҳрида «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 19 февраль куни соат 07:00 дан соат 09:30 гача бир нечта марказий кўчалар ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Хусусан,
- Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача;
- Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача;
- Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишган жойигача;
- Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача;
- Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.