24 февралдан бошлаб 92/91 ва 94/93-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўловчи поездларининг Наманган шаҳри орқали ҳаракатланиши йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Oʻztemiryoʻlovchi матбуот хизмати.
Ҳаракат жадвали қуйидагича:
- 24 февраль кунидан бошлаб 94/93-сонли Тошкент-Андижон йўналиши: Тошкент 06:04 — Наманган 10:53 -10:58 — Андижон 13:02;
- 25 февраль кунидан бошлаб 94/93-сонли Андижон-Тошкент йўналиши: Андижон 15:52 — Наманган
17:57—18:04 — Тошкент 22:46; - 27 февраль кунидан бошлаб 92/91-сонли Тошкент-Андижон йўналиши: Тошкент 17:22 — Наманган
21:54—21:59 — Андижон 00:03 - 28 февраль кунидан бошлаб 92/91-сонли Андижон-Тошкент йўналиши: Андижон 15:52 — Наманган
17:57—18:04 — Тошкент 22:46.
Шу муносабат билан қуйидаги поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади:
- 24 февраль кунидан бошлаб 64-сонли Тошкент-Андижон йўналиши: Тошкент 17:22 — Наманган
21:54—21:59 — Андижон 00:03; - 25 февраль кунидан бошлаб 128-сонли Қўнғирот-Андижон йўналиши: Қўнғирот 09:33 — Наманган
10:18—10:23 — Андижон 12:27; - 26 февраль кунидан бошлаб 127-сонли Андижон-Қўнғирот йўналиши: Андижон 15:52 — Наманган
17:57—18:04 — Қўнғирот 18:22; - 25 февраль кунидан бошлаб ҳар шанба, якшанба, сешанба ва чоршанба кунлари 6382-сонли Андижон-Қўқон йўналиши: Андижон 14:44 — Қўқон — 20:34.