Тез орада узоқ кутилган баҳор фасли кириб келади. Баҳор — гўзаллик фасли. Баҳорнинг илк кунларида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами нишонланади. Food City эса байрам шарафига ташкиллаштирилган озиқ-овқат ва гуллар ярмаркасига таклиф қилади. Ярмарка 1 мартдан 8 мартгача бўлиб ўтади.
Гуллар ярмаркаси
Байрамнинг асосий безаклари — гуллардир. Food City савдо мажмуаси ҳудудида гуллар ярмаркаси ташкил этилади. Ушбу ярмаркада сиз ўзингизга ёққан хушбўй ва гўзал гулларни байрам учун харид қилишингиз мумкин бўлади.
Озиқ-овқат ярмаркаси
Food City`да баҳорий ярмарка бўлиб ўтади, унда сиз уй-рўзғор учун маҳсулотларни чегирма билан харид қилишингиз ҳамда ўзингиз ва оилангизни ҳамёнбоп нархдаги мазали ва янги маҳсулотлар билан хурсанд қилишингиз мумкин.
Food City`га қандай бориш мумкин?
Food City`гача қуйидаги жамоат транспорти қатнайди:
- автобуслар: 12, 39, 54, 68, 81, 112, 117, 145, 183, 45, 110, 130;
- йўналишли таксилар: 8и, 25 м, 73 м, 170 м, 195 м, 9и, 61 м, 55 м, 99 м;
- 15 та бепул автобус: Food City — Қўйлиқ 7 метроси йўналиши оралиғида.
Food City иситиладиган ва кондиционерли ёпиқ ҳудудда, қулай бепул аравачалар ва 3000 та автомобилга мўлжалланган катта автотураргоҳи бор мажмуада харидлар қилиш мумкин. Мажмуада уч турдаги омбор мавжуд: қуруқ, совуқ ва музлаткичли — улар озиқ-овқатнинг яхши ҳолатда сақланишини таъминлайди.
Узоқ ҳудудлардан келган ҳайдовчилар ва савдогарлар учун Food City мажмуасида барча қулайликларга эга меҳмонхона хизмати кеча-ю кундуз фаолият олиб боради.
Телефон: (+998) 55−500−00−04.
Telegram: t.me/foodcityuz
Сайт: f-city.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида.