Нодавлат таълим ташкилотларида ахборот технологиялари соҳасида ўқиётган ёшларга таълим кредитлари ажратилади. Бу ҳақида Адлия вазирлиги маълум қилди.
Низомга кўра, таълим кредитлари БҲМнинг 65 бараваригача бўлган миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатгача 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахсларга ажратилади.
Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- ариза;
- кредит олувчи ва IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш ҳақида расмийлаштирилган шартнома (контракт, оммавий оферта);
- таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
- «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшлар учун);
- банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.
Бу 27 февраль кунги ҳукумат қарори [79-сон] билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда тасдиқланган