Президент Шавкат Мирзиёев 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
- Арзиева Мархабо Имамназаровна — «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг навли прокат цехи металл сараловчиси, Тошкент вилояти;
- Атабаева Оматхон Каримжановна — Андижон шаҳридаги «Сиёвуш голд транс» масъулияти чекланган жамияти ҳайдовчиси, Андижон вилояти;
- Ахмедова Зулфия Рахмоновна — «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг «Навоий машинасозлик заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси темирчилик-пресслаш цехи машинисти, Навоий вилояти;
- Ахмедшина Фания Авзаловна — Жиззах давлат педагогика университетининг умумий тарих кафедраси профессори, Жиззах вилояти;
- Бегматова Азза — Ўзбекистон давлат драма театри етакчи саҳна устаси;
- Қобилова Мавлуда Умрзоқовна — Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг бўлим етакчи муҳандис-технологи, Қашқадарё вилояти;
- Мазахидова Надира Ташпулатовна — Қўқон шаҳридаги «Қўқон ёр-ёри» ашула ва рақс фольклор-этнографик ансамбли мусиқа раҳбари, Фарғона вилояти;
- Маматкулова Айсара Бердикуловна — Сардоба туманидаги «Нурафшон дала сари» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти;
- Матякубова Мехрибан Кадамовна — «Ҳунарманд» уюшмасининг Хива шаҳар бўлими аъзоси, каштачи, Хоразм вилояти;
- Нармурадова Махбуба Акрамовна — Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг фаррошлар бригадаси бошлиғи, Самарқанд вилояти;
- Ражабова Марҳабо Мухаммадиевна — Қоракўл туманидаги «Хосиятли Қоракўл нури» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Бухоро вилояти;
- Расулова Муқаддам Мансуржоновна — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори;
- Саидмуродова Максуда — Мингбулоқ тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси, Наманган вилояти;
- Хаитова Айжомал Назировна — Олтинсой туманидаги «Туяқуш тиллолари» оилавий корхонаси раҳбари, Сурхондарё вилояти;
- Хожаметова Замира Жумабаевна — Қўнғирот туманидаги «Кунград агро-солодко сйстем» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси.
«Дўстлик» ордени билан:
- Айтбагамбетова Айбатша Бекбердиовна — Гулистон шаҳридаги «Дўстлик» маданият маркази хореографи, Сирдарё вилояти;
- Алимова Арзихан Абдиллаевна — «Ҳунарманд» уюшмасининг Жиззах вилояти бошқармаси аъзоси, қуроқчи;
- Аталикова Евгения Владимировна — Қувасой шаҳридаги «Қувасойцемент» акциядорлик жамиятининг хомашёни қайта ишлаш участкаси кран машинисти, Фарғона вилояти;
- Байрамова Наталья Шамуратовна — Тупроққалъа туманидаги «Матёқуб Қодир» чорвачилик фермер хўжалиги технологи, Хоразм вилояти;
- Васильева Татьяна Александровна — «Ўзаэронавигация маркази» давлат унитар корхонасининг Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизими Тошкент маркази ҳудудий бўлинмаси диспетчери;
- Джуракулова Саодат Эшқобиловна — Бойсун тумани ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти;
- Исмаилова Гавхар Абдуманановна — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводи мисни электролизлаш цехи кран машинисти, Тошкент вилояти;
- Каипова Гулистан Сарсенбаевна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали жонлантириш бўлими шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси;
- Каюмова Махфуза Абдинабиевна — Пахтачи туманидаги «Пахтачи агро ҳамкор томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Самарқанд вилояти;
- Лян Екатерина — Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг иссиқхонада сабзавот, полиз экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси мудири;
- Насридинова Шохида Тауфиковна — Мирзо Улуғбек туманидаги «Милк Фоодс Траде» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри;
- Нестерович Людвига Петровна — Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош;
- Рискулова Айногул Жунусовна — Марҳамат туманидаги «Марҳамат 112-қурилиш» масъулияти чекланган жамияти пардозчиси, Андижон вилояти;
- Салимова Манзура Алимовна — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси;
- Сариева Нурбиби Баймахановна — Конимех туманидаги «Қоракўл Учтепа сур» масъулияти чекланган жамияти чўпони, Навоий вилояти;
- Халбаева Дилрабо Джурабековна — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси;
- Чўлиева Зийнат Бобоевна — «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг Бухоро филиали ахборот хавфсизлиги ва маълумотлар узатиш тармоқларини бошқариш бўлими муҳандиси, Бухоро вилояти;
- Эргашева Танзила Низамовна — Наманган шаҳридаги «Арт Софт Тех» масъулияти чекланган жамияти тикувчиси, Наманган вилояти;
- Юлдашева Мавлуда Меликовна — Шаҳрисабз шаҳридаги «Ипак йўли» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қашқадарё вилояти.
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:
- Дадабоева Манзурахон — Андижон туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори, Андижон вилояти;
- Зоирова Азиза Ибрагимовна — Қарши давлат университетининг француз тили ва адабиёти кафедраси мудири, Қашқадарё вилояти;
- Зохидова Мамурахон Насиллоевна — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ўқув-методика ва ҳарбий-ватанпарварлик бўлими бошлиғи, ёзувчи;
- Мирзаева Меҳринисо Латиповна — Ғиждувон туманидаги «Маржона Эъзоза» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, Бухоро вилояти;
- Эшмаматова Дилором Бахрамовна — Сергели туманидаги 6-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри.
II даражали «Саломатлик» ордени билан:
- Гадоева Дилфуза Мустафоевна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали оғир куйиш жароҳатлари бўлими катта ҳамшираси, Бухоро вилояти;
- Холмуродова Замира Бахромовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали неврология бўлими мудири, Жиззах вилояти;
- Шавазова Муҳаббат Исматовна — Республика перинатал марказининг чақалоқлар анестезиология ва реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи;
- Юлдашева Райхон Сайфидиновна — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали кўз жарроҳи, Самарқанд вилояти.
«Соғлом турмуш» медали билан:
- Мадалиева Феруза Махамадовна — «Тараққиёт» аҳолининг турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш маркази раҳбари, Фарғона вилояти;
- Мирзаева Елена Садуллаевна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Фореигн Лангуагес» телеканали хорижий тиллардаги илмий-маърифий ва бадиий дастурлар муҳарририяти бош муҳаррири;
- Эркаева Шоира Баҳрамовна — Қамаши туманидаги «Мироншоҳ ва Иброҳимжон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти.
«Содиқ хизматлари учун» медали билан:
- Алеуова Гулистан Усербаевна — Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси;
- Ахатова Замира Рустамовна — Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, Самарқанд вилояти;
- Расулова Лола Анваровна — Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг «Хўжайли» чегара божхона пости катта инспектори;
- Рахматова Гулзода Шоврукжоновна — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси.
«Келажак бунёдкори» медали билан:
- Айтмуратова Сарбиназ Елмурат қизи — Нукус шаҳридаги Ёшлар технопаркининг инновацион лойиҳаларни жалб қилиш ва саралашни ташкил этиш бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси;
- Давронова Шарифа Жамшеровна — Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Маннопова Фотима Саид қизи — Тошкент шаҳридаги «Течно тиме аcадемй» робототехника мактаби директори.
«Шуҳрат» медали билан:
- Абдиева Муътабар Арслоновна — Сирдарё туманидаги «Река-Мед Фарм» масъулияти чекланган жамиятининг инфузион эритмалар ишлаб чиқариш цехи йиғувчи-қадоқловчиси, Сирдарё вилояти;
- Абдукадирова Саида Исламовна — «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент иссиқлик электр станцияси» филиали марказлаштирилган таъмирлаш цехи кран машинисти, Тошкент вилояти;
- Азимова Гулмира Джахановна — Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси трамвай ҳайдовчиси;
- Артикова Дилноза Илхомбаевна — Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси раққосаси;
- Вохидова Нилуфар Умаровна — «Ҳунарманд» уюшмасининг Чуст тумани бўлими аъзоси, дўппидўз, Наманган вилояти;
- Даулетмуратова Зулхумар Махсетовна — Хўжайли туманидаги 2-оилавий болалар уйи директори, Қорақалпоғистон Республикаси;
- Зиятова Махмуда Маматқуловна — Шароф Рашидов туманидаги «Махмуда Зарина Зарифа» масъулияти чекланган жамияти директори, Жиззах вилояти;
- Исмадиярова Диларам Тулкуновна — Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими мутахассиси, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоси;
- Касимова Шахзодахон Рамизидиновна — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Фан ва инновациялар бошқармаси бош мутахассиси;
- Касимова Шоира Сатволдиевна — Андижон вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси;
- Қахорова Ирода Иминжоновна — Уйчи туманидаги «Зиёкор» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Наманган вилояти;
- Қиличева Ойша Тенглашевна — Нурота туманидаги «Мурувват» ногиронлар учун эркаклар интернат уйи хўжалик бекаси, Навоий вилояти;
- Мехмонова Рўзихон Абдувалиевна — Балиқчи тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси ишчиси, Андижон вилояти;
- Мустафаева Шахноза Байзаковна — Янгийўл шаҳридаги «Дугоналар» ногирон аёллар жамияти раиси, Тошкент вилояти;
- Мухутова Лола Муҳаммадовна — Олот туманидаги «Олот каштадўзлари» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти;
- Нуржанова Сабохат Шомуратовна — «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси экскурсоводи, Хоразм вилояти;
- Самиева Гузал Мухитдиновна — Сариосиё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Сурхондарё вилояти;
- Сулаймонова Гулчехра Тохир қизи — «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамиятининг кўприкли кран машинисти;
- Усмонова Гулнора Хошимжоновна — Бағдод туманидаги «Гулнора Матқулобод бодомлари» ишлаб чиқариш кооперацияси раҳбари, Фарғона вилояти;
- Файзуллаева Насиба Нуруллаевна — «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехи оператори, Навоий вилояти;
- Халиярова Хабиба Алексеевна — Ғузор туманидаги «Моҳигул Моҳларойим жилоси» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти;
- Ходжиболаева Раъно Одиловна — Фарғона шаҳридаги «Сурхтепа» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Фарғона вилояти;
- Шерова Зулфия Махмудовна — Шўрчи туманидаги «Шўрчи Азиз агрофирма» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти.
Шунингдек, президентнинг тегишли қарорига биноан қуйидагилар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди:
- Ниетбаева Ҳурлиман Аманбай қизи — Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси;
- Самандарова Барно Тозабой қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;
- Абдукаримова Феруза Улуғбек қизи — Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 4-босқич талабаси (Андижон вилояти);
- Мухтархўжаева Дурдона Муталибжон қизи — Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2-босқич талабаси (Андижон вилояти);
- Аминова Нигинабону Бахриддиновна — Тошкент молия институтининг 2-босқич магистранти (Бухоро вилояти);
- Ғайратова Гулзода Санъат қизи — Бухоро давлат университетининг 4-босқич талабаси;
- Анварбекова Чарос Анварбек қизи — Тошкент давлат аграр университетининг 1-босқич магистранти (Жиззах вилояти);
- Шокирова Самира Салоҳиддин қизи — Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;
- Суюнова Мадина Муҳиддин қизи — Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси;
- Тўраева Маъмура Ўрал қизи — Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;
- Жалолова Лобархон Суннатулло қизи — Навоий давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси;
- Рахматова Дилдора Исмат қизи — Навоий вилояти Кармана туманидаги спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси;
- Абдулазизова Нигора Муҳаммаджон қизи — Наманган давлат университетининг 4-босқич талабаси;
- Мамажонова Мухлисахон Музаффар қизи — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти);
- Худоёрова Фарангиз — Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги «Алишер Навоий» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси;
- Эргашова Бахора Сайфилло қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг итальян тили таржима назарияси ва амалиёти кафедраси мудири (Самарқанд вилояти);
- Абдуолимова Зарнигорхон Алишер қизи — Гулистон давлат университетининг 4-босқич талабаси;
- Обидова Ҳилола Илҳомжон қизи — Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Бетон саноат» масъулияти чекланган жамияти бош директорининг ўринбосари;
- Илматова Рината Ринатовна — Термиз давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти;
- Мирзаева Садоқат Ҳусниддин қизи — Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;
- Исомадинова Гўзал Захриддин қизи — Тошкeнт пeдиатрия тиббиёт институтининг 4-босқич талабаси (Тошкент вилояти);
- Йўлдошева Наргиза Дастон қизи — Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 4-босқич талабаси (Тошкент вилояти);
- Жамолиддинова Нодирабегим Бахтиёржон қизи — Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг 4-босқич талабаси;
- Эргашева Нилуфархон Акрамжон қизи — Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси;
- Оллаёрова Севинчой Фарход қизи — Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси;
- Юсупова Индира Рустамовна — Урганч давлат университетининг 4-босқич талабаси;
- Абдуллаева Ширин Баходировна — Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 152-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;
- Тулибоева Садоқат Акмурат қизи — Тошкент шаҳридаги 77-ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси.