Фото: Жўқорғи Кенгес
Қорақалпоғистонда 123 млрд сўмга янги санаторий қурилади
Бўзатов туманида 200 ўринга мўлжалланган санаторийнинг қуриш ишлари бошланди. У Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан молиялаштирилган бўлиб, унинг баҳоси 123 млрд сўм. Олти қаватли иморат қурилганидан сўнг 120 та янги иш ўрни яратилади.
Lotinchada
16 март 2023, 16:08
Жамият
Бўзатов тумани «Эркиндарё» МФЙда янгидан қурилиши режалаштирилаётган санаторийнинг қурилиши бошланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгеснинг ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 123 млрд сўмга янги санаторий очилади ва у 200 ўринга мўлжалланган.
![қорақалпоғистон]()
Шунингдек олти қаватли иморатнинг қўрилиш ишлари якунлангандан сўнг 120 янги иш ўрни яратилади.
Telegram каналга аъзо бўлинг