17 март куни Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими ўринбосари Умиджон Жумагалдиев бахтсиз воқеа оқибатида вафот этди, деб хабар бермоқда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
У туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, унинг вафотига йўл-транспорт ҳодисасига учрагани сабаб бўлган.
Маълумот учун, Умиджон Жумагалдиев 1990 йилда Гурлан тумани Ҳазорасп қишлоғида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. 2021 йилда туман ҳокими ўринбосари этиб тайинланган.
Унинг 3 нафар фарзанди бўлган.