Тошкентда Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
- Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Бектемир тумани бўйича:
- Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Яшнобод тумани бўйича:
- Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.
- Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Миробод тумани бўйича:
- Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
- Қўйлиқ ота масжиди ТХАЙ-Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Сергели тумани бўйича:
- Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чош тепа 1-тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади. (Темир панжара — 20)
- Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели-Нуғайқўрғон КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Яккасарой тумани:
- Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
- Яккасарой масжиди Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғу-бўстон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
- Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Янгиҳаёт тумани:
- Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.
Шайхонтоҳур тумани бўйича:
- Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
- Камолон масжиди Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-Устазода 2-тор чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Олмазор тумани бўйича:
- Ҳастимом масжиди Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
- Исломобод масжиди КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
- Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Юнусобод тумани бўйича:
- Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасида Шивили кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Учтепа тумани бўйича:
- Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади
- Ҳазрати Али масжиди Назарбек-Махорат чоррахасидан Назарбек-Замахшари 1-тор кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.
Чилонзор тумани бўйича:
- Новза масжиди Бунёдкор-Муқумий кўприк тагидан Олий Мажлис қаршисигача қадар ҳаракат чекланади.
- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.
- Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.
Ёпиладиган кўчаларни ушбу харитадан кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади. Таровеҳ намозлари 22 мартдан ўқилади.