Йўловчиларни ташиш мақсадида 2023 йилнинг 6, 13, 20, 27 апрель кунлари 60/59-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қўшимча 4 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар қилди.
Поезд қуйидаги жадвали асосида ҳаракатланади:
60-сонли Тошкент-Андижон йўналиш:
- Тошкент 07:55 — Андижон 13:56.
59-сонли Андижон-Тошкент йўналиши:
- Андижон 15:55 — Тошкент 21:45.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.