Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 табронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бедли.
Хусусан, -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Токио-2020 Олимпидаси чемпиони Улуғбек Рашитов финалда эронлик Дониёл Бозорғишобдан устун келиб, 1- олтин медалга эга чиқди.
-68 кг вазн бўйича ғолиблар:
- Улуғбек Рашитов (Ўзбекистон)
- Дониёл Бозорғишоб (Эрон)
- Ризо Калгор (Эрон)
Шунингдек, -80 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган Жасур Жайсунов ҳам турнир ғолибига айланди. Жаҳон чемпиони Светлана Осипова эса (+73 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Қайд этиш жоиз, ушбу турнир лицензион характерга эга бўлиб, декабрь ойида ўтадиган яна бир «Катта дубулға» мусобақаси якунига кўра, Париж-2024 Олимпия ўйинларининг дастлабки лицензиатлари аниқланади.