6 апрель куни Қамчиқ довонида юк машинаси ва 3 та енгил автомобиль тўқнашиб, 6 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати юк машинаси ҳайдовчиси вафот этганини маълум қилди.
Соат 11:10 да Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 259-километрида Қамчиқ довонига ўтувчи йўлда юк машинаси ва енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Тўқнашув оқибатида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган.
Вазирликнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчирди. Аввалги хабарда қайд этилганидек, уш бу ҳодиса сабабли 6 киши жабрланган, улар энг яқин тиббиёт муассасасига ётқизилганди.
Ёнғин тўлиқ ўчирилгандан сўнг юк машинасининг ҳайдовчиси вафот этгани маълум бўлди.