Бош прокуратура матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган, она-бола вафот этгани айтилган хабар бўйича ўрганиш олиб борди.
Аниқланишича, 7 апрель куни соат 21:15 да Миробод туманида жойлашган уйнинг бирида 25 ёшли аёл ва унинг 8 ойлик ўғли вафот этган.
Марҳумларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.