10 апрель куни эрталаб Қамчиқ довонида енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 216-километрида пойтахт томон кетаётган Lаcetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва автомобиль хандаққа тушиб кетган. Воқеа жойига ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келган.
Машина чиқариб олинган. Ҳодиса сабабли 2 киши жароҳат олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш жараёнида довонда автомобиллар ҳаракати тўхтатилмади, дейилади хабарда.