1 майдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади
Ўзбекистонда 1 майдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади: ҳужжатсиз юриш — 330 минг сўм; «қизил»да ўтиш — 660 минг сўм; телефонда гаплашиш — 990 минг сўм; маст ҳолда рулга ўтириш ва рухсатсиз «тонировка» — 8 млн 250 минг сўм.
Ўзбекистонда референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошланди
19 апрелдан Ўзбекистоннинг янги Конституциясини қабул қилиш бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Унда референдум куни айрим сабабларга кўра яшаш манзилида бўлмайдиган фуқаролар қатнашиши мумкин. Овоз бериш тартиби ҳақида батафсил.
Ўзбекистонда маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади
Президент имзолаган қонун билан маъмурий жарималарнинг 50 фоизини 15 кун ичида, 70 фоизини 30 кун ичида тўлаганлар унинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Бироқ шундай ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такрор содир этилганда ёки протест билдирилганда чегирма қўлланилмайди.
Март ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жойлар нархи пасайди — ИТИМ
Март ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик 7,3 фоизга пасайиб, олди-сотди битимлари сони қарийб 21 мингтани ташкил этди. Шунингдек, пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жойлар нархи арзонлашди — ИТИМ шарҳидан.
Ўзбекистон Афғонистонга 185 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди
Ўзбекистон Афғонистонга зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 185 тоннали инсонпарварлик ёрдамини юборди. Юклар Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди. Икки давлат расмийлари савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказди.
Ҳайит байрами куни Тошкент метроси 04:00 дан иш бошлайди
Рамазон ҳайити куни Тошкент метрополитени ўз фаолиятини тонгги 04:00 дан бошлайди. Байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Қашқадарёда 14 ёшли қиз ота-онаси томонидан калтакланди
Косон туманида ота ва она вояга етмаган қизини калтаклади. Ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган. Ота руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган. Қизни васийликка бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистондаги Yandex Go иловасида имконияти чекланганлар учун қулайликлар пайдо бўлди
Ўзбекистондаги Yandex Go иловасида ногиронлиги бўлган фойдаланувчилар учун имкониятлар пайдо бўлди: йўловчи энди ҳайдовчининг машинасини топишда ёрдам сўраши, ногиронлар аравачасида эканини билдириши, гапирмаслиги ёки фақат матн орқали мулоқот қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириши мумкин.
Ҳоким ёрдамчиларининг 200 нафари Хитойда амалиёт ўтайди
Ўзбекистондаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади. Лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.
«Ўзкомназорат» телефонларни бепул станцияларда қувватлаш хавфидан огоҳлантирди
«Ўзкомназорат» телефонларни бепул станцияларда қувватлантириш хавфидан огоҳлантирди. Бундай қурилмалар орқали шахсий маълумотлардан онлайн ҳисобларга киришда фойдаланиш ёки уни бошқа ҳужумчиларга сотиш мумкин. Инспекция бунинг олдини олишда қатор тавсиялар берди.
Ўзбекистонда шакар захираси мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ — Рақобат қўмитаси
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мамлакатда зарур даражада шакар мавжудлиги ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлигини билдирди. Унга кўра, шакар хомашёси Бразилиядан жаҳон нархига нисбатан арзонроқ харид қилинмоқда, эҳтимолий хавф-хатарлар ҳукумат назоратида.
Андижонда хотинини ёқиб юборган эркак 17 йилга қамалди
Балиқчи туманида иккинчи турмуш ўртоғини бўёқ суюлтиргич билан ёқиб юборган 43 ёшли эркак 17 йилга қамалди. У суд жараёнида ушбу жиноятни қилишига аёли билан муносабатлари совуқлашганини сабаб қилиб кўрсатган. Марҳума воқеадан 13 кун ўтиб шифохонада вафот этган.
Донли экинлар ва сабзавот етиштиришда сув тежовчи тизим жорий қилганлар учун субсидия миқдори оширилди
Президент сув хўжалиги тизимидаги айрим таклифларни маъқуллади. Энди Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Сирдарёда ёпиқ қувурли суғориш тизими яратилади. Насос станциялари хусусий шерикликка ҳам берилади. Донли экин ва сабзавотни сув тежовчи тизимда етиштирганлар гектарига 8 млн сўмгача субсидия олади.
Кичик лойиҳалар Ўзбекистон табиати ва тараққиётига қандай ёрдам беради?
Чорва молларининг ҳаддан зиёд кўп боқилиши, суғориш қудуқларининг бурғуланиши, ўғитлар, дарахт таналарини бетонлаш — барчаси табиий экотизимларга катта хавф туғдиради. ГЭФ Кичик грантлар дастури 15 йилдан бери кичик лойиҳалар атроф-муҳитни қандай яхшилаши мумкинлигини кўрсатиб келмоқда.
Аэровокзал яқинида тўхташга фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат берилади
Ҳукумат қарори билан аэровокзал яқинида тўхташ фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади. Бошқа транспортлар эса тураргоҳ ва тўхташ жойларига йўналтирилади. Эстакададан фойдаланишда енгил автомобиллар 5 дақиқагача, автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқагача тўхтаб туриши мумкин бўлади.
Фармацевтларни қўллаб-қувватлаш учун янги марказ ташкил этилади
«Асакабанк» фармацевтика соҳасида янги лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этади. Банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатилади.
«Газета.uz»да эълон қилинган репортаж:
«Эрим ва ўғилларимни уруш-жанжалдан зўрға ушлаб турдим» — эркак ҳамкасби томонидан калтакланган ўқитувчи аёл
Сурхондарёдаги мактабда аёл ҳамкасбларини калтаклаган эркак ҳодисадан кейин ҳам озодликда эди. Воқеа видеоси тарқалгач, жиноят иши қўзғатилиб, эркак ушланган, мактаб директори ишдан олинган, жабрланувчининг ҳолидан эса ҳоким хабар олган. «Газета.uz» ҳодиса иштирокчилари билан суҳбатлашди (видео).