Бугун, 20 апрель тонгидан Тошкент кўчаларига 400 та янги автобус ва электробуслар чиқа бошлади. Улар орасида 118 дона узунлиги 18 метрли гармошкали автобуслар, 169 та электробус ҳамда 117 та газда ҳаракатланувчи автобуслар мавжуд.
«Газета.uz» фотомухбири эрта тонгдан жамоатчиликка хизмат кўрсатаётган автобусларни фотокамераси объективига муҳрлади.
Гармошкали автобуслар 9 Т, 24, 38, 46, 58, 93, 115, 131-сонли йўналишларида ҳаракатланмоқда.
Yutong электробуслари эса 2,5, 13 Т, 28, 37, 53, 57, 67, 95, 98, 100, 126, 140-сонли йўналишларга бириктирилди.
12 метрли автобуслар эса 16, 18, 47, 49, 99, 114, 129, 146, 147-сонли йўналишларда аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади.
«Газета.uz» мухбирларининг маълум қилишича, ҳозирда янги автобусларда бир қанча техник носозликлар кузатилмоқда. Жумладан, олд ёки ўрта эшикларининг ёпилмай қолиши, АТТО валидаторларининг айримлари ишламаётгани қайд этилди.