Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати.
Тошкент — Хива — Тошкент йўналишида қўшимча 2 рейсга қатновлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.
20,22 апрель кунлари 156-сонли Тошкент — Хива йўналиши:
Тошкент 15:39 — Хива 6:58
21,23 апрель кунлари 155-сонли Хива — Тошкент йўналиши:
Хива 8:28 — Тошкент 00:30
Шунингдек, 21 апрель кунидан 24 апрель кунигача 767/768-сонли Самарқанд — Тошкент — Самарқанд «Афросиёб» электропоезди йўналишида қўшимча 4 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади.
Ушбу йўловчи поезддаги барча чипталар эркин савдога чиқарилган. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
767-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши:
Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19
768-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши:
Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.