Ўзбекистон мусулмонлари идораси 21 апрель, жума куни Рамазон ҳайити намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди.
Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади. Хусусан:
- Андижон вилояти — 05:50;
- Бухоро вилояти — 06:20;
- Жиззах вилояти — 06:10;
- Навоий вилояти — 06:20;
- Наманган вилояти — 05:50;
- Самарқанд вилояти — 06:20;
- Сирдарё вилояти — 06:00;
- Сурхондарё вилояти — 06:15;
- Тошкент вилояти — 06:00;
- Тошкент шаҳри — 06:00;
- Фарғона вилояти — 05:50;
- Хоразм вилояти — 06:30;
- Қашқадарё вилояти — 06:20;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 06:40.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида ҳайити намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади. Улар соат 04:00 дан 07:00 га қадар фуқароларнинг масжидларга келиб-кетиши учун ҳаракатланади.
Тошкент метрополитени ҳам ўз фаолиятини тонгги 04:00 дан бошлайди. Байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида — соат 05:00 дан ҳаракатланади.