Бош прокуратура Тошкентда 16 ёшли қиз жанжал сабаб бинонинг 3-қаватидан ўзини ташлагани ҳақида тарқалган хабар юзасидан ўрганиш олиб борди.
Аниқланишича, 5 апрель куни Юнусобод туманида яшовчи 9-синф ўкувчиси Х.М. (16 ёшли қиз) яшаб келаётган уйнинг 3-қаватида балкон ойнасини артаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб, жароҳат олган.
Х.М.га тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани маълум қилинди.
Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.