Ўзбекистон вилоятлари раҳбарлари ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдумда иштирок этиб, овоз берди.
Қуйида уларнинг овоз бериш жараёнларидан лавҳаларни тақдим этамиз.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳридаги 7-референдум участкасида овоз берди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги 88-референдум участкасида овоз берди.
Фарғона вилоятида 1 минг 209 та референдум участкаси ташкил этилган бўлиб, соат 8:00 дан овоз бериш жараёнлари бошланди.
Вилоятда 2 миллион 209 мингдан ортиқ фуқаролар конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда мазкур жараёнда овоз бериши кутилмоқда. Уларнинг 82 минг нафари илк бор овоз берувчи ёшлар.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов Қарши шаҳридаги 4-референдум участкасида овоз берди.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев Жиззах шаҳрининг «Тошлоқ» маҳалласидаги 39-референдум участкасида бўлиб, овоз берди.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Гулистон шаҳридаги 15-референдум участкасида референдумда овоз берди.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги 49-референдум участкасида овоз берди.
Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 144-референдум участкасига бориб овоз берди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида жойлашган 51-референдум участкасида овоз берди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида жойлашган 260-референдум участкасида овоз берди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ҳам референдумда овоз берди.