1 май куни Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати (IBA) бошланди. Унда Ўзбекистон шарафини 13 нафар боксчи ҳимоя қилмоқда.
1 май
-60 кг вазн тоифасидаги Мужибилло Турсунов терма жамоа сафида биринчи бўлиб непаллик Сингҳ Вариндерни мағлуб этди — 5:0. 3 май куни Турсунов навбатдаги ғалабага эришди, бу сафар гамбиялик Мэрри Кор мағлуб этилди (5:0).
8 май куни бўлиб ўтадиган навбатдаги босқичда ўзбекистонлик боксчи Африка ҳамда Африка ўйинлари чемпиони марокашлик Муҳаммед Ҳамутга қарши баҳс олиб боради.
2 май
Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) турнирдаги илк жангида пуэрто-риколик Мануэль Фебусни (5:0) енгди. 4 май куни ўзбекистонлик спортчи испаниялик Ойер Ибаррече устидан муддатидан олдин ғалаба қозонди.
6 май куни бўлиб ўтган навбатдаги жангида эса у маврикийлик Ричанро Колин устидан ғолиб бўлди. Абдуллаев ЖЧдаги учинчи жангида 5:0 ҳисобида катта устунлик эвазига ғалабага эришиб, чорак финалга йўл олди. У энди франциялик Лоунес Хамроуига қарши рингга кўтарилади.
Жасурбек Йўлдошев (-80 кг) рақиби жазоирлик Йоунес Немоучни (5:0) мағлуб этган бўлса, кейинги босқичда иорданиялик Ҳусейн Иашишга имкониятни бой бериб қўйди (3:4).
Шоҳжахон Абдуллаев (-86 кг) қирғизистонлик Эркин Адилбек уллу устидан 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. 8 май, душанба куни у Таиланддаги Осиё чемпионатида «нокаут учун қасос олмоқчи» бўлган қозоғистонлик боксчи Сагиндик Тогамбай билан рингга чиқади.
3 май
-71 кг вазн тоифасидаги Саиджамшид Жафаров мозамбиклик Осорио Мухангдан устун келди (5:0). 6 май, шанба куни у мексикалик боксчи Алонсо Верде билан рингга чиқади.
4 май
Шодиёржон Мелиқўзиев (-48 кг гача) непаллик Рабин Тапани 5:0, Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам мексикалик Альберт Хименесни 5:0, Баҳодир Жалолов (+92 кг) эса баҳрайнлик Данис Латиповни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
5 май
Лазизхон Мулложонов (-92 кг) илк жангида колумбиялик Марло Хартадони (5:0) мағлуб этди.
Абдумалик Халоков (-57 кг) гайаналик боксчи Кевин Аликокдан (5:0) устун келди ва кейинги даврага йўл олди.
6 май кунги жанглар:
- -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Юто Вакита (Япония) (соат 19:10 дан сўнг)
- -71 кг: Саиджамшид Жафаров — Алонсо Верде (Мексика) (соат 19:25 дан сўнг).
Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги IBA жаҳон чемпионатида 107 давлатдан 538 нафар спортчи иштирок этмоқда. Мусобақалар 13 та вазн тоифасида ўтказилади. Финал жанглари 13 ва 14 май кунларига белгиланган.