Ҳасанбой Дўсматов 13 май куни Тошкентда бокс бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Дўсматов дунё биринчиликларидаги иккинчи финалида чемпионликни расмийлаштирди. У ҳал қилувчи беллашувда франциялик Билал Беннамани 1-раундда нокаутга учратиб, -51 кг вазн тоифасининг олтин медалига сазовор бўлди.
Аввалроқ Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда қозоғистонлик рақиби Дулат Бекбауов устидан 5:0 ҳисобида ғалабага эришган эди. Баҳсларни президент Шавкат Мирзиёев Humo Arena спорт мажмуасига ташриф буюрган ҳолда томоша қилмоқда.