Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 29 май куни 6 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, дея маълум қилди Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.
Соат 12:30 да туманнинг Мойқўрғон кўчасида
- 2001 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Malibu-2;
- 1974 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги BYD Song;
- 1986 йилда туғилган М.Х. бошқарувидаги «ВАЗ 2105»;
- 1988 йилда туғилган Б.З. бошқарувидаги Lacetti;
- 1996 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Nexia-3;
- 1995 йилда туғилган Р.С. бошқарувидаги «ЗиЛ» русумли юк автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.️ Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида республикада 2144 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 499 киши вафот этган.