5 июнь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида эркак ўз жонига қасд қилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Ўша куни соат 00:30 атрофида 1985 йилда туғилган эркак қўп қаватли яшаш уйининг 4-қаватидан ўзини ташлаб, вафот этган. Текшириш давомида марҳум пластик ром ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғуллангани ва сўнгги вақтларда қарзлари кўпайиб кетгани сабабли тушкунликда юргани аниқланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.