3 июнь куни Тошкент туманида 5 ёшли бола каналда оқиб кетди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Бола яшаш уйнинг олди томонидан оқиб ўтувчи Захариқ каналига эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб оқиб кетган. Ҳозирда болани қидириб топиш бўйича барча зарур тезкор чоралар кўрилмоқда.
Қариндошининг сўзларига кўра, мазкур ҳудудда ичимлик суви йўқлиги сабабли каналдаги сувдан фойдаланишган.
«Сув олгани каналга чиққандим, биринчи «тапочка» оқиб ўтди, кейин боланинг боши, қўли кўринди. Ўша вақтда эркак киши ҳам йўқ эди. Мен ҳам сузишни билмайман. Сўнгра «участкавой»га хабар бердик. Қайтиб чиқсак, оқар сувда бола йўқ» — дея ўша воқеага гувоҳ бўлган аёлнинг сўзларини келтирмоқда Uznews.uz.
Таъкидланишича, канал қўшни Қозоғистон билан юритилади. Қибрай ва Тошкент туманлари бу канални ёпилишига рози, Қозоғистондан ҳам ижобий жавоб кутилмоқда.
Тўлдириш
8 июнь куни, Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, боланинг жасади топилган.